Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 24-ноябрь 2024, 15:26
 Bosh sahifa  Mobile versiya

Xalq ta’limi vazirligi tomonidan maktab o‘quvchilari uchun 10 dan ortiq foydali bepul ta’lim resurslari ishlab chiqilgan


АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу мактаб ўқувчилари учун яратилган бепул таълим платформалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК томонидан фойдали онлайн ресурслар, платформа ва порталлар учун қўшимча электрон контентлар ишлаб чиқилди ҳамда кенг оммалаштириш бўйича ижтимоий тармоқларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. 
Жумладан, ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши ва такрорлаши учун қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек мактабдан ташқари таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида Maktab.uz масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилган.

✔️ Бугунги кунда Maktab.uz порталига Халқ таълими вазирлиги учун “Онлайн мактаб” телеканаллари учун ишлаб чиқилган 1-11 синфларга мўлжалланган  7500 дан ортиқ мактаб ўқув дастури бўйича тайёрланган видеодарслар ҳамда уларнинг 2400 дан ортиқ тақдимотлари юкланган.
Бундан ташқари 2021 йил давомида 1-4 синфлар учун 7 та фандан жами 84 та анимацион видеодарс кўринишидаги ресурслар, 5-8 синфлар учун 5 та йўналиш бўйича 100 дан ортиқ, 9-11 синфлар учун 12 та йўналиш бўйича 250 дан ортиқ видеодарслар мактабдан ташқари таълим контенти сифатида ишлаб чиқилган ва Maktab.uz порталига босқичма-босқич жойланади. Шунингдек, порталда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган қўшимча электрон таълим ресурслари ҳам жойлаштириб борилмоқда.
✔️ Ўқувчиларда китобхонликни янада оммалаштириш мақсадида Kitob.uz порталини тарғиботи натижасида жорий йил январь ойида порталга ташриф буюрувчилар сони 16 000 тани ташкил қилиб, уларнинг 93 фоизи янги ташриф буюрувчилар ҳисобига тўғри келди. 
Kitob.uz – 4000 тага яқин электрон ва аудио китобларни ўз ичига олган бепул онлайн кутубхона ҳисобланади.
Шунингдек, kitob.uz портали мобил иловаларнинг юклаб олишлар сонида ҳам кескин кўтарилишлар юз бериб, Android ва iOS мобил версиялари ҳисобида умумий юклаб олишлар сони қарийб 20 000 мартани ташкил қилмоқда.
✔️ EduKids лойиҳаси доирасида яратилган 100 дан ортиқ илмий-оммабоп анимацион дайжестларини кенг оммага тарғиботи натижасида телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштириб борилаётган дайжестларнинг ўртача кўрилиш сони 50 000 тани ташкил қилмоқда. 
EduKids — ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, ёш авлодни келажакда муваффақиятга эришиш ва ўз устида ишлашга чақириш, шунингдек ўқувчиларда маълум бир мавзулар бўйича аниқ тасаввурини шакллантириш, унда ота-оналар, жамият ва ўқитувчиларнинг ролини янада оширишни мақсад қилган 100 дан ортиқ илмий-оммабоп анимацион дайжестлар тўпламидир. 
✔️ Smartland таълим платформаси мобил иловаларини қишки таътил даврида юклаб олишлар сони 5 774 тани (Google Play) ва 100 тани (App Store) ташкил этади. 
Smartland лойиҳаси 15 та фан бўйича рус ва ўзбек тилларидаги 136 та ўйин ҳамда 2008 та машқларни ўз ичига олган интерактив виртуал таълим платформаси ҳисобланади. Мазкур таълим платформасининг iOS ва Android операцион тизимлари учун мўлжалланган мобил иловаси ишлаб чиқилган.


Manba: O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’lmi vazirligi